АрМИ-2017 доирасида Қозоғистонда “Снайпер чегараси” танлови халқаро босқичи бошланди.
-
АрМИ-2017 доирасида Қозоғистонда “Снайпер чегараси” танлови халқаро босқичи бошланди.
“Снайпер чегараси” танлови бош ҳаками Ўзбекистонни мусобақа фаворити деб айтди
АрМИ-2017 доирасида Қозоғистонда “Снайпер чегараси” танлови халқаро босқичи бошланди. АрМИ-2017 доирасида Қозоғистонда бўлиб ўтаётган “Снайпер чегараси” танлови халқаро босқичи бош ҳаками Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Монголия ва Россияни мусобақа фаворитлари деб атади. TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik.
Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар бермоқда. "Хитой, Монголия, Россия ва Ўзбекистон мусобақа мезбонлари билан бир қаторда “Снайпер чегараси” танловининг халқаро босқичи асосий фаворитлари ҳисобланишади. Мусобақалар бош ҳаками генерал-майор Талгат Койбаковнинг таъкидлашича, бу мамлакатлар географик қўшнилар ҳисоблангани боис бу жамоаларга маҳаллий иқлимга мослашиш учун бошқа жамоаларга нисбатан кам вақт талаб этилади", — дейилади хабарда. АрМИ-2017 мусобақалари 29 июлдан 12 августга қадар бир вақтнинг ўзида Россия, Озарбайжон, Белоруссия, Қозоғистон ва Хитойда бўлиб ўтади. Унда 28 мамлакатдан 150 жамоа қатнашади.