ЕХҲТ юзлаб кузатувчиларини Қирғизистонга юборади
август 10, 2017 18:50 Asia/Tashkent
Қирғизистондаги ЕХҲТ идораси бу мамлакат президентлик сайловлари остонасида ЕХҲТни 350 дан ортиқ кузатувчиларини Бишкекка юборганлиги ҳақида хабар тарқатди.
Бишкекдан Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, ЕХҲТнинг 374 назоратчилари Қирғизистонда президентлик сайловларни кузатиб боришига қўшисмча сайловлар жараёнида қирғиз ОАВнинг фаолиятини ҳам назорат қилиши кутилмоқда.
Айтиш керакки Қирғизистон республикаси 1992 -чи йили ЕХҲТга аъзо бўлди ва 1998 чи йилда ҳам бу ташкилот Бишкекда ўз офисини очди.
Қирғизистоннинг келаси президентлик сайловлари жорий йилнинг 15 чи октябрида ўтказилади. Ҳозиргача 50 нафар номзодлар президентлик сайловларда рақобат қилиш учун регистрациядан ўтган.