Қозоғистон ва Швейцария президентлари икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди
(last modified Sat, 12 Aug 2017 14:22:45 GMT )
август 12, 2017 19:22 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Швейцария президентлари икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди
    Қозоғистон ва Швейцария президентлари икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди

Нурсултон Назарбоев ушбу учрашувда ўзининг Швейцариялик ҳамкасбидан Швейцариянинг миллий кунида Қозоғистон пойтахти остонада " Экспо-2017" ихтисослаштирилган халқаро кўргазма доирасида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди

Швейцария президенти Қозоғистонга уюштирган сафарида Қозоғистон президенти билан учрашди ва Остона билан икки томонлама алоқаларни ва савдо-сотиқ ҳамда тижорат йўналишидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлади. 

Форс ахборот агентлигининг Душанбедан тарқатган хабарига кўра, Швейцария конфедерация президенти Дорис Лотард Қозоғистонга ташриф буюрганида Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, суҳбат ўтказди. 

Нурсултон Назарбоев ушбу учрашувда ўзининг Швейцариялик ҳамкасбидан Швейцариянинг миллий кунида Қозоғистон пойтахти остонада " Экспо-2017" ихтисослаштирилган халқаро кўргазма доирасида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди. 

Қозоғистон президенти Қозоғистон ва Швейцариянинг ҳозирги алаоқаларига ишора қилиб, икки юрт ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларни янада чуқурлаштиришга умид билдирди.

Швейцария президенти ҳам ушбу мулоқот давомида Швейцариянинг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларига айниқса тижорат соҳасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришга катта қизиқиши борлигини алоҳида урғу бериб ўтди.   

Ёрлиқ