Туркманистон ва Арманистон ўртасида 10 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
Туркманистон президентини Ереванга қилган сафари жараёнида икки мамлакат турли соҳалардаги ҳамкорликка оид 10 та ҳужжат имзоладилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов Ереванга сафар қилиб Арманистон президенти билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришга оид 10 ҳамкорлик ҳужжат имзолади.
Туризм соҳасидаги ҳамкорлик келишув, маданият ва ҳунар тармоқида ҳамкорлик дастури, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури, молиявий ва пул ювиш ҳолатлари борасида маълумотлар алмашиш келишув меморандуми, спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳужжат, Туркманистон ва Арманистон олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик заминасида бир нечта академик келишуви икки мамлакат президентлари томонидан имзоланган ҳамкорлик ҳужжатлар жумласидандир.
Айтиш керакки ҳозиргача икки мамлакат ўртасида 70 дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжат имзоланган. Туркманистон ва Арманистоон МДҲ ташкилоти доирасида ҳам фаол ҳамкорлик қилишмоқда.