Тожикистон таълим муассасаларида кузатув камералари ўрнатилди
Тожикистон Садриддин Айний Университети ректорининг айтишича, кузатув камералари таълим муассасаларининг кираверишида ва барча хоналарда ўрнатилади
Тожикистон Олий ўқув юртларида ва таълим муассасаларида янги таҳсил йилининг бошланашида айрим муассасаларда кузатув камералари ўрнатилди.
Тожик радиоси тарқатган хабарга кўра, Тожикистон Садриддин Айний Университети ректорининг айтишича, кузатув камералари таълим муассасаларининг кираверишида ва барча хоналарда ўрнатилади.
Носиржон Салимзодага кўра, кузатув камераларини ўрнатишдан мақсад Олий ўқув юртларида ва ўқув масканларида хавфсизлик муҳитидан бохабар бўлиш ва ишонч ҳосил қилишдир.
Тожикистон Садриддин Айний Университетининг ўқув ишлари бўйича проректори Бобожон Самиев ҳам мазкур кузатув камералари ўрнатилишидан олдинги ҳолатга ишора қилиб шундай айтдики, одинлари аудиторияларда ва хоналарда ўқитувчи ва талаба ўртасидаги пора олди бердилари анча кўпайган эди.
Лекин ушбу камералар ўрнатилганидан кейин мазкур вазиятга чек қўйилди ва молиявий коррупциянинг камайишига анча таъсир ўтказди.