Тожикистонда аэропорт бошлиғи президент вертолёти туфайли ҳаётдан кўз юмди
(last modified Thu, 14 Sep 2017 07:54:28 GMT )
сентябр 14, 2017 12:54 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда аэропорт бошлиғи президент вертолёти туфайли ҳаётдан кўз юмди
    Тожикистонда аэропорт бошлиғи президент вертолёти туфайли ҳаётдан кўз юмди

Аэропорт бошлиғи Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни Душанбега кузатаётган пайтида бахтсиз ҳодиса юз берган

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Хоруғ аэропорти бошлиғи 60 ёшли Дилдор Мақсудшоев бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Маълум бўлишича, бахтсиз ҳодиса аэропорт бошлиғи Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни Душанбега кузатаётган пайтида юз берган.

Мақсудшоев президент вертолёти ҳавога кўтарилаётган вақтда вертолётга жуда яқин тургани сабабли ҳалок бўлган.

Вертолёт парраклари айланганида пайдо бўлган кучли шамол Мақсудшоев турган гиламни ердан кўтариб юборган ва шамол аэропорт бошлиғини гилам билан бирга кўтариб яқин-атрофда турган катта тошга олиб келиб урган. Тошга уриган Мақсудшоев оғир жароҳат олган ва касалхонага олиб кетиш чоғида вафот этган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлиб ўтган воқеани бахтсиз ҳодиса деб баҳолашди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Дарваз туманидаги Шкев-Калаи Хумб автомобил йўли қурилиши бошланишини очиб бериш учун ташриф буюрганди.