Остона йиғилишида Россия, Эрон ва Туркия намояндалари муштарак баёнот чиқардилар
(last modified Fri, 15 Sep 2017 14:00:08 GMT )
сентябр 15, 2017 19:00 Asia/Tashkent
  • Остона йиғилишида
    Остона йиғилишида

Сурия бўҳрони мавзусида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган 6 чи музокараларида Эрон, Россия ва Туркия намояндалари чиқарган муштарак баёнотида Сурия бўҳронига ечим топиш учун саъй -ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлашди.

Эрон телерадиокомпанияси  хабарига кўра, мазкур баёнотга асосан, Эрон ислом жумҳурияти, Россия федерацияси ва Туркия давлатлари  Сурияда оташкесимни жорий қилишнинг асосий кафиллари ҳисобланади.

Россия , Эрон ислом жумурияти ва Туркия намояндалари шунингдек чиқарган ушбу баёнотида  Суриядаги минтақаларида  кескинликларни камайтириш борасида  келиша олишди. Шунингдек  ушбу 3 мамлакат зўравонлик ва кескинликлар тўхтатилган ушбу минтақаларни назорат этиш учун Суриянинг Эдлеб вилоятига махсус ҳарбий кучларини  сафарбар этишини маълум қилдилар.

Мазкур баёнотда  3 мамлакат намояндалари  кескинликлар ва нотинчликларни олдини олиш мақсадида  ҳамоҳанглик ва мувофиқлаштиришни кучайтириш учун махсус марказни ташкил этишни таъкидладилар.

 Бу қўшма баёнот асосида шунингдек   6 ойга қадар  Сурияда кескинликлар ва зўравонликлардан холи минтақаларни яратиш ҳамда бу муддатни янада узайтиришнинг имкони бор.

Россия, Эрон ва Туркия намояндалари томонидан чиқарилган муштарак баёнотда  Сурияда урушаётган томонлардан  қўлга олганларни озод этиши сўралган.

 Сурия бўҳронини ҳал этиш учун Остона шаҳрида ўтказилган  6 чи йиғилишнинг сўнгида чиқарилган баёнотда  Россия, Эрон ва Туркия намояндалари Остона музокараларининг келгуси босқичини октябрь ойида ўтказиш борасида келишиб олишди.