октябр 15, 2017 12:20 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади
    Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

Ўзбекистон маданияти кунларида Туркманистонга Ўзбекистондан рақс ансамбллари ва эстрада артистларидан иборат делегация ташриф буюради

13–15 ноябрь кунлари Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркманистон ҳукуматининг президент Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида ўтказилган йиғилишида айтилди, деб хабар беради «Туркменистан сегодня» ахборот агентлиги.

«Йиғилиш чоғида ҳукумат раиси ўринбосари А. Гаражаев 13–15 ноябрь кунлари ўтадиган Ўзбекистон Республикаси маданияти кунларига, шунингдек, 1–2 ноябрь кунлари Авазда ўтадиган Халқаро туристик кўргазма ва ‘Туризм ва саёҳат’ конференциясига тайёргарликнинг бориши ҳақида ҳисобот берди», — дейилади хабарномада.

Ўзбекистон маданияти кунларида Туркманистонга Ўзбекистондан рақс ансамбллари ва эстрада артистларидан иборат делегация ташриф буюради. Концертлардан ташқари, кинофильмлар намойиши, фотокўргазмалар, учрашувлар кўзда тутилган.

Қўшма маданий акциялар Ашхобод ва Тошовузда ўтади.

Ёрлиқ