ШОК! Бойлар ҳам йиғлайдилар!
Терроризмга алоқадор 150 нафар Марказий осиёликларнинг активлари музлатиб қўйилган
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Марказий Осиё давлатларида терроризмга алоқадор камида 150 нафар шахсларнинг пул маблағлари музлатиб қўйилди. Бу ҳақда Россия молиявий мониторинг раҳбари Юрий Чиханчин маълум қилди.
"Халқаро майдонда терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича самарали алоқалар йўлга қўйилганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман, айниқса Марказий Осиё давлатлари билан. Биз ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйганмиз. Мавжуд бўлган маълумотларимизга кўра, Марказий Осиё мамлакатларида камида 150 кишининг активлари музлатиб қўйилган", — деди Чиханчин.
Унинг сўзларига кўра, Россия молиявий мониторинг Марказий Осиё давлатларида яшаётган, лекин Россияда бўлган 100 га яқин одамларнинг активлари музлатиб қўйган.
"Биз Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва тижорат банклар билан ҳамкорликда террорчиларни молиявий ҳаракати моделини яратишга эришдик. Бу ўз навбатида 200 га яқин шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан жиноят ишларини қўзғатишга имконият берди. Банклар ўзлари бу аломатлар бўйича аниқлашни ўзлаштириб олдилар. Бу асосий ютуғимиздир", — деб таъкидлади Россия молиявий мониторинг раҳбари.