Тожикистонда Россиянинг 201-ҳарбий базаси машғулотларни бошлади
Ушбу ҳарбий машғулотларда 500 нафар рус ҳарбийлари 100 та ҳарбий техникалардан фойдаланиб тоғли ҳудудларда тахминий душманга қарши кураш олиб бориш йўлларини машқ қилишади
Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси Душанбе шаҳрининг яқинидаги Лаҳор ҳарбий майдонида машғулотларни бошлади.
Форс ахборот агентлигининг Душанбедан тарқатган хабарига кўра, Россия марказий кучлари қўмондонининг ёрдамчиси Ярослав Рашупкин чоршанба кунги чиқишида шундай айтдики, ушбу ҳарбий машғулотларда 500 нафар рус ҳарбийлари 100 та ҳарбий техникалардан фойдаланиб тоғли ҳудудларда тахминий душманга қарши кураш олиб бориш йўлларини машқ қилишади.
Ушбу хабарга кўра, мазкур машғулот жорий ҳафтанинг охиригача давом этади. Тожикистондаги Россиянинг 201 базаси Россиянинг мамлакат ташқарисидаги энг йирик ҳарбий бўлинмаси ҳисобланади.