Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида вазият мураккаблигича қолмоқда
Бишкек давлатини Москва ва Тошкент давлатлари билан маслаҳатлашувлари билан бир пайтда қирғиз -қозоқ чегарасидаги вазият олдингидек мураккаблигича қолмоқда.
Икки мамлакат ўртасидаги чегара муаммоларни ҳал этилмай қолиши ҳар икки қўшни мамлакатнинг иқтисодий алоқаларига салбий таъсирини ўтказиб, янги бўҳронларга сабаб бўлмоқда.
Айтиш керакки икки давлат президенларининг оғзаки жанжалларидан сўнг қирғиз-қозоқ чегарасидаги ўтиш постлар ҳамда бориб келишлар жараёнига соя солмоқда ва сўнгги муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Қирғизистонда ўтказилган сўнгги президентлик сайлов номзодларидан бирини Остонада Қозоғистон президенти билан учрашгани, икки мамлакат ўртасидаги кескинликларни келиб чиқишининг асл омили эканлиги айтилади.
Қозоғистон президенти ушбу учрашувда Қирғизистонни бошқариш учун бу мамлакат истеъдодли ёш бир президентга эҳтиёж сезмоқда деб айтганди. Аммо Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаев қозоғистонлик касбдошининг сўзларига кўрсатган аксиламалида уни Қирғизистон ички ишларида аралашишда айблади.
" Биз айрим хорижий давлатларни мамлакатимизда ўзи хохлаган номзодни ҳукумат устига келтиришга уринаётганига шоҳид бўлмоқдамиз. Қирғизистон халқини уларнинг сўзларига эътибор беормайдигани ва пул билан ҳам ўз фикрини ўзгартирмайдиганига шоҳид бўлиб, босим абзалидан фойдланишга бошлашди деб айтди Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаев .
Бундан ташқари Бишкек давлати Қирғизистонда апрель ойида юз берган зилзиладан зарар кўрган шахсларга Қозоғистон давлати томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдамларни қабул қилмай уни қайтариб Отсонага жўнатди ва ушбу ёрдамларга эҳтиёжи йўқлигини маълум қилди.
Бишкек давлатининг ушбу ҳатти- ҳаракати шундай бир шароитдадирки бир неча олдин ушбу иккита қўшни мамлакатлар масъуллари Остона давлатини Қирғизистонга 100 миллион доллар ҳажмидаги қайтарилмас ёрдамлар бериши тўғрисида келишув имзолашганди. Аммо Бишкек давлатининг сўнгги позицияси кўп доираларни ўзига жалб этган.Зеро Марказий Осиёнинг ушбу республикаси хорижий ва ташқи ёрдамга қарам бўлган ва эҳтиёж сезаётгани барчага сир эмас.
Шу сабабдан олдин ҳардоим Қирғизистон давлати ушбу сармоя ва кумакларни олиш ва жалб этишга саъй ҳаракат қиларди ва фақат бу орада ҳозирги президентининг позицияси мустаснодир. Шунингдек олдин муқобил томоннинг ҳатто номуносиб ҳатти -ҳаракатлари қаршисида сукут сақлаб шу восита билан хорижий ёрдамларни жалб этарди.
Бу орада Қирғизистоннинг ҳозирги президенти Алмазбек Атумбоевни бу мамлакатнинг олдинги масъулларидин фарқ қилиши ва бошқачароқ амал қилиши айтилади.
Ҳар ҳолда Қозоғистон давлати ҳам Қирғизистон президентининг изҳоротига кўрсатган аксиламалида унинг барча айбловларини рад этди ва ушбу иддаоларни исбот қилиш мақсадида Қирғизистон президентлик сайловларини назорат қилишлари учун ўз кузатувчилари ва назоратчиларини юборишдан воз кечди.
Шундай бир вазиятда экспертлар қозоқ- қирғиз чегарасидаги муаммолар 20 кундан бери давом этаётгани, аммо фақат Россия федерациясини бу масалага аралашиши ва воситачилик қилиши билан ҳал этилишини имкони борлигини таъкидлашмоқда.
Аммо Россия давлати ҳозиргача бу заминда сукут сақлаб, аралашгани йўқ.
Бундан олдин ҳам Қирғизистоннинг президенти қозоқ- қирғиз ўртасидаги муаммоларга ечим топиш учун Евроосиё иқтисодий ташкилотини фавқулодда йиғилишини ўтказишни таклиф қилмоқчи бўлганидан сўз очганди. Шунингдек бу изҳороти ортидан Россия ва Ўзбекистон президентлари билан телефон орқали суҳбатлашганди.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаевнинг аксиламаллари ва норозиликлари билан бир пайтда, Қозоғистоннинг савдо палатаси раиси Уян Ийренов Бишкекда ўтказилган МДҲга аъзо мамлакатлар савдо палаталари раҳбарларининг 15 чи йиғилиши доирасида қирғиз ва қозоқ халқлари иқтисодий тармоқларда ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириш зарурлигини яхши биладилар ва шу сабабдан бу масаласини сиёсасийлаштирилишини исташмайди деб айтганди.
Умуман олганда қирғиз- қозоқ чегарисидаги вазиятни таранглашиши Марказий Осиёдаги ушбу икки мамлакат муносабатларидаги мисли кўрилмаган вазиятдир.
Шу билан бирга қирғизистонлик ва қозоғистонлик таҳлилчиларнинг иккита қўшний мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни давом эттириш тўғрисидаги нуқтаи назарлари билан бир пайтда, Қирғизистонда президент ва ҳукуматнинг алмашувига қадар икки мамлакат ўртасидаги муаммоларни ҳал этилиши эҳтимолдан йироқ кўринади.