Тожикистон президенти Россия хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашди
(last modified Thu, 02 Nov 2017 13:44:50 GMT )
ноябр 02, 2017 18:44 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Россия хавфсизлик кенгаши
    Тожикистон президенти Россия хавфсизлик кенгаши

Тожикистон президенти Россия хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашганида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини кенгайтириш хусусан хавфсизликни таъминлаш ҳамда терроризмга қарши курашни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилганида  Москва -Душанбе  ҳамкорликларини тобора ривожланаётганига қониқиш билдириб хавфсизлик масалалари икки мамлакат  алоқаларидаги асли масала эканлигини қўшимча қилди.

 Раҳмон ва Патрушев бу учрашувида шунингдек минтақада хавфсизликни кучайтириш, КХТШ, МДҲ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти чорчубасида Москва  ва Душанбе ўртасидаги алоқаларини кенгайтириш масаласи юзасидан фикр алмашишди.

Учрашувда   ҳарбий- техника  тармоғидаги ҳамкорликларини янада ошириш ҳамда Тожикистоннинг чегара кучлари ва армиясига ҳарбий ёрдамлар кўрсатиш масаласини муҳокама қилинди.

Россия хавфсизлик кенгаши раиси бу сафарида Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳим Қаҳҳоров билан учрашиб мулоқот қилган.

Томонлар терроризм ва экстремизмга  қарши курашни кучайтириш, ҳамда Тожикистон ва Россия фуқароларини экстремистик ва террорчи гуруҳларга қўшилишини олдини олиш учун лозим чоралар кўришни таъкидлашди.

Ёрлиқ