Россия ва Туркманистоннинг юқори мартабали расмийлари учрашди
(last modified Sat, 04 Nov 2017 12:57:35 GMT )
ноябр 04, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Россия ва Туркманистоннинг юқори мартабали расмийлари учрашди
    Россия ва Туркманистоннинг юқори мартабали расмийлари учрашди

Владимир Зароднитский ҳарбий делегацияга бошчилик қилиб Ашхабодга икки кунлик сафар уюштирди ва Туркманистон Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийлари билан учрашиб мулоқот ўтказди. 

Ҳарбий делегацияга бошчилик қилиб Ашхабод шаҳрига сафар қилган Россия мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий округ қуролли кучлари қўмондони Туркманистонлик юқори мартабали расмийлар билан учрашди ва суҳбат ўтказди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий округ қуролли кучлари қўмондони Владимир Зароднитский ҳарбий делегацияга бошчилик қилиб Ашхабодга икки кунлик сафар уюштирди ва Туркманистон Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийлари билан учрашиб мулоқот ўтказди. 

Ушбу хабарга кўра, мазкур учрашув жараёнида Россия ва Туркманистон ҳарбийларининг юқори мартабали расмийлари Марказий Осиё минтақасидаги сиёсий ва ҳарбий вазиятни ўрганиб чиқишди ҳамда ушбу йўналишда биргаликда ҳамкорлик қилишни таъкидлашди. 

Марказий осиёнинг ҳозирги вазияти ва Афғонистонда экстремистик гуруҳлар  ҳаракатларининг кенгайиши ушбу учрашувдаги асосий мавзулардан бўлди ва кун тартибидан жой олди.    

Ёрлиқ