Қозоғистон давлати Марказий Осиё раҳбарлари йиғилишини ўтказишни таклиф қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i25985-Қозоғистон_давлати_Марказий_Осиё_раҳбарлари_йиғилишини_ўтказишни_таклиф_қилди
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари йиғилишини ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:53:03+00:00 )
ноябр 27, 2017 18:32 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати
    Қозоғистон давлати

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари йиғилишини ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун айрим мамлакатлар намояндалари иштирокида  парламентлараро халқаро йиғилишида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Кайрат Абдулраҳмонов  Наврўз байрами остонаси Қозоғистон мезбонлиги билан Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг илк йиғилишини ўтказиш учун муносиб вақт бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

У ўз сўзларида бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари ўртасида дўстона ва яқин алоқалар ва ҳамкорликларни кенгайиб боришига шоҳидмиз. Бу мамлакатлар шунингдек Марказий Осиё раҳбарлари йиғилишини ўтказилиши учун лозим чора- тадбирларни кўриб чиқишмоқда деб изоҳлади.

 Айтиш керакки Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида  Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг президент бўлганлигининг йиллиги муносабатида бу мамлакат, Озарбойжон республика, Россия, Венгрия, Туркия, Болгария парламентлари намояндалари иштирокида  парламентлараро конференция бўлиб ўтди.