Тожикистон президенти уч нафар юқори лавозимли амалдорни ишдан олди
Имомали Раҳмон кеча республика ҳукуматининг навбатдаги йиғилиши давомида мамлакатга олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, парранда гўшти сифатида устидан назоратнинг етарли даражада эмаслигидан норози бўлган.
Манба маълумотларига кўра, «олиб кирилаётган парранда гўштининг сифати паст ва истеъмол қилишга яроқсиз» экани таъкидлаб ўтилган.
Кун.ўз сайтининг хабар қилишича, мамлакат ҳукумати қарорлари билан Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва савдо инспекцияси агентлиги директори Ибодулло Қурбониён, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария назорати хизмати раҳбари Шерали Вазиров ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария ва эпидемиологик назорат бўйича давлат хизмати бошлиғи Холмаҳмад Каримзода эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.