декабр 07, 2017 19:44 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон
    Қозоғистон

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Қозоғистон Қуддус шаҳри мақоми билан боғлиқ вазият атрофида кескинлик ўсиши муносабати билан ташвишдалигини билдиради ва барча иштирокчи томонларни босиқликка чақиради. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ баёнотида айтилди.

“Қуддуснинг мавжуд мақоми сақланиб қолиниши тарафдори бўлган Қозоғистон Фаластин-Исроил муносабатлари Бош ассамблея ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 181 (1947), 242(1967), 338 (1973), 2334 (2016) резолюциялари ва 2002 йилги Араб тинчлик  ташаббусига мос келувчи халқаро ҳуқуқ асосида ҳал қилиниши лозимлиги борасида собит эканлигини тасдиқлайди”, дейилади баёнотда.

Баёнотда Фаластин-Исроил низоси 1967 йилда пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган Фаластин давлатининг ташкил этилишини кўзда тутган “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этилиши даркорлиги айтилади.

Қозоғистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг номунтазам аъзоси сифатида Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишининг шарти бўлган минтақада барқарорликни тиклаш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилган.

 

Ёрлиқ