Россияда теракт содир этишни режалаштирган Тожикистон фуқароси қўлга олинди
(last modified Mon, 11 Dec 2017 08:33:32 GMT )
декабр 11, 2017 13:33 Asia/Tashkent
  • Тожикистон фуқароси
    Тожикистон фуқароси

Петербург шаҳрининг Москва тумани суди Тожикистон фуқароси Умар Махмадиевни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди, у террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этишга суиқасд қилишда гумонланмоқда.

Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳар суди матбуот котиби Дарья Лебедевага таяниб Кун.ўз сайти хабар берди.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг минтақавий бошқармаси матбуот хизмати вакили сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахс ИШИД гуруҳи сафига қўшилишни ёки Санкт-Петербургда теракт амалга оширишни режалаштириб келган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Москва тумани суди Тожикистон фуқароси Умар Махмадиевга нисбатан қамоққа олиш кўринишида эҳтиёт чораси ҳақида қарор қабул қилди, у “Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ террорчи деб тан олинган ташкилот фаролиятида иштирок этишга суиқасд қилиш” моддаси билан кўзда тутилган жиноятни амалга оширишда гумонланмоқда. Махмадиев 2018 йилнинг 7 февраль кунига қадар ҳибсда бўлади", - дея айтиб ўтди Лебедева.

Тожикистон Республикасининг фуқароси Умар Махмадиев 1989 йилда туғилган бўлиб, Ленинград вилоятининг Всеволожск шаҳрида яшаб келган. У Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтишга уриниш чоғида қўлга олинди, дея хабар берган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба.

Ёрлиқ