Қирғизистонда Ҳизб-ут-таҳрир экстремистик гуруҳининг 7 аъзоси ушланди
(last modified Tue, 12 Dec 2017 13:24:32 GMT )
декабр 12, 2017 18:24 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда Ҳизб-ут-таҳрир
    Қирғизистонда Ҳизб-ут-таҳрир

Қирғизистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотининг етти нафар аъзосини қўлга олишди

Кун.ўз сайтининг хабар қилишича,Жалолобод вилоятида яшовчи бир неча фуқаронинг уйида тинтувлар ўтказилди, унинг давомида экстремистик кайфиятдаги кўплаб адабиётлар топилди, бундан ташқари, портлатиш қурилмалари ва портловчи моддалар ноқонуний равишда сақлаб келингани аниқланди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг аёллар бўлинмаси етакчиси қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бутун ислом дунёсида ўз ҳукуматини ташкил қилишни мақсад қилган Ҳизб-ут-Таҳрир экстремиитик гуруҳи  кўпроқ Афғонистон ва Маркзий Осиёда фаолият қилаётганини эълон қилган.