Тожикистон ва Туркия давлатлари иккитомонлама ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашмоқда
Истанбулда Тожикистон ва Туркия бош вазирлари учрашуви чоғида икки мамлакат ўртасида иккитомонлама алоқалар ҳамда товар айрибошлаш мезонини янада оширишни таъкидладилар.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилти раҳбарларининг фавқулодда йиғилиши чорчубасида Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода Туркия бош вазири Бин Али Йилдирим билан учрашиб мулоқот қилди.
Бу учрашуда томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларига оид масалаларни муҳокама қилишди.
Туркия ва Тожикистон бош вазирлари шунингдек икки мамлакатни барча соҳаларда хусусан иқтисодий, савдо- иқтисодий, инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва таълим соҳаларидаги муносабатларни чуқурлаштиришга қизиқаётганини маълум қилишди.