Туркманистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг тақчиллиги келиб чиқди
(last modified Sat, 16 Dec 2017 13:21:17 GMT )
декабр 16, 2017 18:21 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг тақчиллиги келиб чиқди
    Туркманистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг тақчиллиги келиб чиқди

Айни пайтда битта нон нархи Туркманистон миллий пул бирлиги билан 1 манатдан 1,5 манатга ошган

Туркманистон оммавий ахборот воситалари мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг тақчиллиги ва нарх-навонинг ошганлиги ҳақида хабар беришди. 

АПА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистоннинг Мари ва Ахал вилоятларида ун нархи икки баробарга ошган. Ушбу ун маҳсулотининг камайиб қолишидан хавотирга тушган аҳоли кўплаб муаммоларга йўлиқишди. 

Айни пайтда битта нон баҳоси Туркманистон миллий пул бирлиги билан 1 манатдан 1,5 манатга ошган. Шу билан бирга, Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида ҳам тухумнинг камайиши оқибатида ушбу маҳсулот нархи 50 фоизга ошган. 

Шунингдек, Туркманистон бозорларида мева ва сабзавотлар ҳамда ширинликларнинг нархи ҳам икки баробар ошиб қиммат бўлган. Туркманистон иқтисодининг асосини хом-ашёдан сотилган даромад ташкил этади.