Остонада Суриядаги оташкесимга кафолат берувчи давлатларнинг учтомонлама йиғилиши ўтказилди
(last modified Thu, 21 Dec 2017 14:09:38 GMT )
декабр 21, 2017 19:09 Asia/Tashkent
  • Остона
    Остона

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Суриядаги оташкесимга кафолат берувчи мамлакатлар- Эрон ислом жумҳурияти, Туркия ва Россия вакилларининг учтомонлама йиғилиши бўлиб ўтди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сурия бўҳронига ечим топиш учун Остонада ўтказилтган музокараларнинг 8 чи раундида Эрон ислом жумҳурияти делегациясининг бошқараётган  Эрон ташқи ишлар вазири муовини ва Эроннинг музокара қилувчи делегацияси бошлиғи Ҳусейн Жобирий Ансорий  бугун Сурия, Россия ва Туркия делегациялари билан  икиктомонлама учрашувидан сўнг,  Суриядаги оташкесимга кафолат берувчи мамлакатларнинг навбатдаги йиғилишида  қатнашди.

Сурия бўҳронини ҳал этиш учун Остона йиғилишининг 8 чи раунди бугун ўтказилди.

Музокараларнинг шу босқичида  Суриядаги ярашув ва оташкесимга кафолат берувчи уч мамлакат яъни Эрон, Россия ва Туркия  президентлари Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган ўтган ноябр ойидаги йиғилишида қабул қилган Сурияниг миллий музокаралари конгрессини тайёрлашиш масаласига қўшимча, ўғирланганлар ва  асирлар алмашуви ва  Суриянинг маданий мероси ваколатидаги минтақаларни минадан тозалаш тўғрисидаги   ўтган йиғилишларидан қолган иккита ҳужжат ҳам ратификация қилиниши кутилмоқда.

Эрон ислом жумҳурияти ушбу музокараларнинг барча даврасида бу ҳужжатларни қабул қилиш йўлидаги барча монеалрани бартарф этишга ҳаракат қимлиб келган.

Остона йиғилиши Сурияда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Эрон ислом жумҳуриятининг ташаббуси ҳамда Россия ва Туркия давлатларининг ҳамкорлигида ўтказилган.