Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон саргузашт туризми учун энг яхши давлатлар қаторида
Январ 03, 2018 13:33 Asia/Tashkent
Қирғизистон саргузашт туризми учун энг яхши давлатлар бешлигидан жой олди.
Кун.уз сайтига кўра,ушбу рейтинг Британиянинг бэкпэкерлар (British Backpacker Society) жамияти томонидан тузилди.
Ташкилотнинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар берилишича, рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 20 давлат ўрин олди, улар ичида МДҲ мамлакатлари ҳам бор. Хусусан, Тожикистон еттинчи ўринни банд этган бўлса, Грузия тўққизинчи бўлди, Ўзбекистон эса 19-поғонани эгаллади.
British Backpacker Society халқаро ташкилоти туристик ҳамжамият бўлиб, унчалик ҳам машҳур бўлмаган мамлакатларни ўрганиш билан шуғулланади.
Ёрлиқ