Бердимуҳаммедов бу мамлакат ҳарбий доктринасини фақат мудофаа мақсадига қаратилганини таъкидлади
(last modified Thu, 11 Jan 2018 13:22:35 GMT )
Январ 11, 2018 18:22 Asia/Tashkent
  • Бердимуҳаммедов
    Бердимуҳаммедов

Туркманистон президенти бу мамлакат милилй хавфсизлик кенгашининг биринчи йиғилишида дедики, Туркманистон ҳарбий доктринаси бутунлай мудофаа мақсад ҳамда ва мамлакат яхлитлигини ҳимоя қилишга қаратилган.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов  янги милодий йилда мамлакат миллий хавфисзлик кенгашининг биринчи йиғилишида  қўшни мамлакатлар билан бу мамлакат  чегараларини қўриқлаш масалаларини шарҳлашида туркман чегара кучлари бош қўмондонлигига хитобан деди:  чегара кучлари зиммасига буюк бир масъулият топширилган, аниқ вазифаларни бажариш билан бирга чегараларни  ҳимоя қилиш ва қўриқлашда ҳам сезгирлик ва ҳушёрликни риоя қилиш даркор.

Туркманистон президенти ўз сўзларида  мамлакат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлашга ишонч билдириш чегарачиларнинг энг муҳим масъулияти ва вазифаси эканлигига тўхталиб, бугунги кунда  қуролли кучларимиз Туркманистон халқининг асосий ҳимоячиларидир деб қўшимча қилди.

Бердимуҳаммедов шунингдек, Туркманистон ҳарбий доктринаси стратегиясини бутунлай  хавфсизликни сақлаш, мамлакат яхлитлигини ҳимоя қилиш амда мудофаа мақсадга қаратилганлигини маълум қилди.

Унга кўра, Ашхобод давлпти келажакда ҳам  чегара кучлари, ҳуқуқ -тартибот  органлари ва қуролли кучларини янги ва замонавий қурол- ярқолар билан жиҳозлантиришни давом эттиради.