Қирғизистоннинг  қарзлари 4 миллиард доллардан ошди
(last modified Fri, 12 Jan 2018 15:37:02 GMT )
Январ 12, 2018 20:37 Asia/Tashkent
  • Қирғизистоннинг  қарзлари 4 миллиард доллардан ошди

Қирғизистон Молия вазирлиги мамлакатнинг хорижий ва ички ташкилотлардан қарзи 4 миллиард 444 миллион долларга етганлиги ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Қирғизистон Молия вазирлиги  ӯтган йил ноябр ойининг охиригача мамлакатнинг хорижий ва ички ташкилотлардан қарзи 4 миллиард 444 миллион 68 минг долларга етганлигини   маълум қилди. Аниқлик киритилишича, бу маблағнинг 4 миллиард 15 миллион 22 минг доллари ташқи қарз, 429 миллион 46 минг доллари эса ички қарзни ташкил этади.

Қирғизистон қарзларининг кӯп қисми Хитой банкларига тӯғри келади. Мамлакатнинг Хитойдан қарзи бир миллиард 669 миллион 81 минг доллардан иборат. Бу эса Қирғизистон хорижий қарзларининг 41.6 фоизини ташкил этади.