Назарбоев ва Путин телефон орқали суҳбатлашдилар
Қозоғистон президенти россиялик касбдоши билан телефон орқали суҳбатида турли соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни масаласини муҳокама қилди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва РФ президенти Владимир Путин телефон орқали суҳбатларида турли тармоқларда икки мамлакат ҳамкорликлари даражасини оширишни таъкидлашди.
Қозоғистоннинг ахборот агентлиги хабарига кўра, телефон орқали бу мулоқотда шунингдек Остона ва Москва ўртасидаги ҳамкорликларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда Евроосиё Иттифоқи чорчубасидаги қўшма муносабатлари масаласини муҳокама этилганига қўшимча, томонлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг шу босқичидаги раислигини Қозоғистон зиммасига ўтгани ҳамда минтақавий ва халқаро мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.
Айтиш керакки жорий йилнинг биринчи январидан бошлаб БМТ Хавфсизлик кенгашини шу босқичдаги раислиги Қозоғистон зиммасига ўтганди.
Назарбоев телефон орқали суҳбатларида россиялик касбдошини жорий йилнинг 16-18 январь кунларида АҚШга уюштирган сафрининг натижаларидан огоҳ этди.
16 январь куни уч кунлик расмий ташриф билан Вашингтонга келган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Назарбоев расмий ташриф билан сўнгги бор Оқ уйда 2006 йилда бўлган эди.
Назарбоев Қозоғистон томони Америка компаниялари билан қиймати 7,5 миллиард АҚШ долларига тенг 20дан ортиқ шартнома имзолашни режалаштираётганини маълум қилди.
Назарбоевнинг сўзларига қараганда, Остона 5 миллиард доллар маблағига тенг "Боинг"лар ва "Дженерал Электрик"дан 900та электровоз харид қилишни режалаштирмоқда. У шунингдек, Қозоғистонда АҚШ фуқаролари учун жорий қилинган визасиз режимга нисбатан АҚШдан бўладиган жавобга ва икки мамлакат ўртасида илк бор тўғридан тўғри самолёт парвозлари йўлга қўйилишига умид билдирди.
Учрашув аввалида Оқ уй баёнот бериб, Трамп ва Назарбоев Афғонистон ва Суриядаги вазиятни, шунингдек Россия билан муносабатларни муҳокама қилишларини маълум қилган эди.
Қозоғистон Россиянинг энг асосий ва эски иттифоқчиларидан бўлиб, шўролар иттифоқи замонида ҳам бу иттифоқни парчаланиб кетганидан сўнг ҳам, Россия билан яқин алоқаларни сақлаб қолишига саъй-ҳаракат қилган.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев йиллар давомида, турли соҳаларда маданий, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий тармоқларда Россия билан ўзаро алоқаларни ва муносабаларни кучайтиришга ҳаракат қилиб келган.
Россия ҳам ушбу муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган.
Шу сабабдан Қозоғистон Россия бошчилигидаги КХШТ, ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқи ҳамда МДҲ ташкилотларига қўшилган.
Қозоғистон Маркзий Осиёдаги энг кенг масоҳатга эга мамлакат бўлиб, Россия учун стратегик ва географик аҳамиятга эгадир.
Россия билан алоқаларни кенгайтиришда Остона давлатининг катта манфаат кўраётгани дек, Россия ҳам Қозоғистонни Марказий Осиёнинг дарвозаси деб билади.
Марказий Осиё ишларидаги таҳлилчи Дидре Тинаннинг айтишича, Қозоғистон давлати ҳардоим муносиб бир шерик сифатида Россия билан иккитомонлама ҳамколикларни сақлаб қолишига саъй ҳаракат қилган. Қозоғистон шунингдек, янги доктринасини кенгайтириши билан нафақат Россия билан ҳамкорликларини кенгайтиришга эса балки ўз мустақиллигини сақлаш ва иккитомонлама алоқаларни инобага олган ҳолда муносабатларни ўрнатишни назарга тутган.
Остона давлати хоҳ Россиями ва ё хоҳ Ғарб давлатлари билан иккитомонлама алоқаларига таважжуҳ қилмасдан ўз манфаатларини сақлаб қолишини имкони йўқлиги ва ҳатто узоқ муддатларда миллий манфаатига зарар келтириши мумкинлигини англаб етган.
Қозоғистондаги тинчлик ва хавфсизлик Марказий Осиё ривожланишига ижобий таъсирини етказади.
Бу масалага ҳам Остона давлат масъуллари эътиборсиз эмаслар.