Олмаота шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг йиғилиши бўлиб
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг давлатлар ўртасидаги кенгаш йиғилиши бўлиб
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Олмаота шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг давлатлар ўртасидаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтгани”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг давлатлар ўртасидаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу учрашув якунида ўзаро ҳамкорликка оид 14 та ҳужжат имзоланди. Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Қирғизистон, Арманистон бош вазирлари ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси қатнашган мазкур йиғилишда, ушбу иттифоққа аъзо бўлган мамлакатларнинг йирик иқтисодий шароитларини барпо этиш бўйича мувоқлаштирилган сиёсатларни амалга ошириш юзасидан механизм ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун таклифлар кўриб чиқилди. Унда МДҲ мамлакатлари иқтисодиётини рақамлаштиришни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масаласи ҳам кенг муҳокама қилинди. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг кенгаш йиғилишлари ўта муҳим ҳисобланади. Дарҳақиқат, ушбу кенгаш йиғилишида қабул қилинган қарорлар, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган мамлакатлар томонидан ижро этилиши лозим бўлади. Шу боисдан, Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган ушбу йиғилиш, минтақа халқлари учун ҳамда мазкур йиғилишда иштирок этганлар учун муҳим аҳамият касб этади.
Олмаота шаҳрида имзоланган ҳужжатларнинг бирига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларда товарлар айланмасини янада кўпроқ назорат қилиш ва аниқлаш мақсадида, ишлаб чиқарилган ва экспорт қилинган товар маҳсулотлари учун бир хил кўринишдаги белги ва этикеткалардан фойдаланиш бўлиб, ушбу йўналишдаги ишларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар ҳам мазкур иттифоққа аъзо мамлакатлар бош вазирлари томонидан тасдиқланди. Шунингдек, Қозоғистонда бўлиб ўтган мазкур учрашувда молиявий таъминот, давлатлар ўртасида дастурларни ижро этилиши ва саноат соҳасида иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлардаги ишчи-ходимларнинг нафақага чиқишдаги ҳуқуқий шароитлари ҳамда савдо-сотиқ фаолияти бўйича шароитлар ҳам кенг қамровда кўриб чиқилди ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланди. Айни пайтда, Россия федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон республикалари Евроосиё иқтисодий иттифоқини ташкил этган давлатлар ҳисобланади. Айрим қудратли мамлакатларнинг ва минтақадаги аҳолиси кўп бўлган давлатларнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши ҳақидаги хабарлар оммавий ахборот воситаларидан кенг тарқалмоқда.
Эрон, Ҳиндистон ва Покистон мамлакатлари ҳам минтақадаги жамияти кўп бўлган ва қудратли давлатлардан бўлиб, ушбу мамлакатлар Россия томонидан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишлари учун таклиф этилмоқда. Айни пайтда, ушбу иттифоққа аъзо мамлакатларнинг умумий ҳудудий масофаси 20 миллион километр квадратдан иборат бўлиб, ушбу мамлакатларнинг жамияти 180 миллон нафардан кўпроқни ташкил этади. Агар, Эрон, Ҳиндистон ва Покистон мамлакатлари ҳам ушбу иттифоққа қўшилгудек бўлса, Евроосиё иқтисодий иттифоқнинг ҳудудий кенглиги ва аҳолиси сезиларли кўламда ортади ва кенгаяди. Шубҳасизки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятининг бошланишидаги дастлабки жараёнда, ушбу иттифоқнинг янги ва кичикроқ аъзоси жумладан Қирғизистон кўпроқ манфаатдор бўлиши муқаррардир. Хусусан, 2018 йилнинг бошидан Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона тўғрисидаги қонуни кучга кирди ва ушбу қонуннинг ижроси амалда тадбиқ этила бошланди. Бу ҳақда Марказий Осиё масалалари бўйича таниқли эксперт Виктор Борисов шундай айтдики, Тожикистон сингари кичик мамлакатларнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишларининг энг муҳим ютуқлари, бу имтиёзларни қўлга киритиш ва ушбу мамлакатнинг меҳнат муҳожирларининг ишлаш учун рухсатнома олишларидаги маблағларни тўлашдан озод этилишидир.
Шунингдек, Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Россия, Белоруссия ва Қозоғистон фуқаролари каби суғурта, тиббий хизматдан фойдаланиш ва нафақага чиқишдаги ҳуқуқий имтиёзлардан бир хил фойдаланиш имкониятларига эга бўлади. Россия бош вазири Дмитрий Медведев Олмаотада бўлиб ўтган "Глобализация даврида рақамли кун тартиби" форумида ҳамкасбларига рақамлаштириш учун маблағ тўплашни маслаҳат берди. Бундан аввалроқ Россия ҳукумати раҳбари мамлакатда «рақамли суверенитетни» кафолатлаш учун салоҳият етарли эканини хабар берган эди. Шунингдек, Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилиб Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг йиғилишида иштирок этди. Форумда Ўзбекистон бош вазири таъкидлаганидек, МДҲ мамлакатларининг иқтисодий ривожланиши ва жаҳон майдонидаги рақобатбардошлигининг ошиши кўп жиҳатдан рақамли иқтисодиётни самарали тарзда шакллантириш ва ривожлантиришга боғлиқ бўлади.
Унинг сўзларига кўра, рақамли иқтисодиёт турли мамлакатларда турлича йўллар ва суръатлар билан ривожланади, бу табиий жараён. Шу билан бирга, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг барча моделлари учун умумий хусусиятларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу инновацияларни ривожлантириш учун қулай шароитларнинг борлиги, мавжуд инвестициялар ҳажмидир. «Анъанавий молия институтлари ва молиявий технологиялар соҳасидаги инновацион компаниялар ўртасида биргаликдаги интеграциялашган шериклик майдонини яратиш зарур. Бундай ҳамкорлик мамлакатлар молия бозорларига рақамли инновацион маҳсулотларни биргаликда киритишни ташкиллаштириш, шунингдек, блокчейн, очиқ маълумотлар ва бошқалар каби технологиялардан фойдаланиш бўйича самарали ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради», — деди Абдулла Арипов. Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари ўртасидаги кенгашнинг кейинги йиғилиши, янаги йили Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида ўтказилади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.