Қирғизистонда коррупцияга қарши давлат идораси раиси истеъфога чиқди
(last modified Tue, 20 Feb 2018 14:15:33 GMT )
феврал 20, 2018 19:15 Asia/Tashkent
  •  коррупция
    коррупция

Қирғизистон президентининг танқидларидан кейин бу мамлакатнинг коррупцияга қарши кураш давлат идораси раиси ҳам ўз лавозимини тарк этган.

Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, кеча  Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков  бу мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси назоратидаги коррупцияга қарши кураш давлат идораси раиси Дуйшенбек Чатроевнинг истеъфога чиқиши тўғрисидаги мактубни имзолади.

Жээнбеков ички ишлар сафларини коррупция билан шуғулланувчи ва жиноий жазоланувчи жиноятлар, жумладан наркокоррупцияга  аралашган нопок ходимлардан тозалаш бўйича ишларни кучайтириш вазифасини қўйди. Бундан ташқари, Жээнбеков ички ишлар идораларини ислоҳ қилиш билан боғлиқ барча тадбирларни ниҳоясига етказиш топшириғини берди. 

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси сўнгги икки йил ичидаги 2 мингга яқин молиявий коррупция ва бошқа жиноий делоларидан фақат 29 фойизини судга топширгани айтилади.

Қирғизистонда коррупцяига қарши жиддий курашни бошланишидан бери 10 мингга яқин шахслар улар жумласидан  юқори мартабали айрим  масъуллар ҳам қўлга олиниб жазога тортилган.