Афғонистон билан Туркманистон чегарасида янги чегара пости очилди
Туркманистон жанубида Афғонистон билан бу мамлакат чегарасида янги чегара пости фойдаланишга топширилди.
Ашхабод шаҳридан Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистон президенти Гурбангули Бержимуҳаммедов ва бу мамлакат миллий хавфсизлиги кенгаши етакчи аъзолари иштирокида Афғонистон билан Туркманистон чегарасидаги Сарҳадобод янги чегара пости ва ҳарбий комплекс фойдаланишга топширилди.
Мазкур хабарга асосан, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ушбу чегара пости ва комплекси ҳамда бу маскандаги янги вертолётлар, учувчисиз учоқлар, енгил ва оғир қуроллар, ҳарбий тажҳизотлар, алоқа системаси ва бошқа техникалари вазияти билан яқиндан танишди.
Айтиш керакки Ашхобод давлати сўнгги йиллар ичида чегара кучлари ва ҳарбий марказларини кучайтириш мақсадида турли чора-тадбирлар кўриб чиқиб, хавфсизлигини янада мустаҳкамлашгга жиддий одимлар ташламоқда.