Қозоғистон вазирлар маҳкамасида рус тилида гаплашиш тақиқланди
Қозоғистон республикаси президенти мамлакат миллий маданиятини ва тилини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон вазирлар маҳкамасида рус тилида гаплашишни тақиқлаб қўйди.
Қозоғистон республикаси президенти мамлакат миллий маданиятини ва тилини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон вазирлар маҳкамасида рус тилида гаплашишни тақиқлаб қўйди.
Ройтерз агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Вазирлар маҳкамасида рус тилида гаплашмаслик учун чиқарган қароридан олдин, айрим расмийлар ва вазирлар рус тилини қозоқ тилидан устун билиб рус тилида кўпроқ гаплашар эди.
Қозоғистон президентининг ушбу қарори душанба куни қабул қилинган бўлиб сешанба кунидан ушбу қарорнинг ижроси кучга кирди.
77-ёшли Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатни 1989 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг ўзи рус ва қозоқ тилида бемалол сўзлашади ва ўзининг чиқишларида иккала тилда гапиради.
Кеча сешанба куни Қозоғистон вазирлар маҳкамаси йиғилиши биринчи бор қозоқ тилида ўтказилди.