Тожикистон пойтахтида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилади
(last modified Tue, 06 Mar 2018 08:37:39 GMT )
март 06, 2018 13:37 Asia/Tashkent
  • Тожикистон пойтахтида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилади
    Тожикистон пойтахтида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги «Ёшликнинг 50 йиллиги» истироҳат боғи номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади

Жорий йилнинг 5 март куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги «Ёшликнинг 50 йиллиги» истироҳат боғи номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда ушбу мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.

Фармойишга мувофиқ, Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Беҳзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини «Низомиддин Алишер Навоий» деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.

Бундан ташқари, боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади.

Ёрлиқ