Қозоғистонда ИШИД террорчи гуруҳининг ўнлаб аъзолари қўлга олинди
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси муовини Суриядан ўз ватанига келган ИШИД террорчи гуруҳига аъзо ўнлаб террористни қўлга олиниб, қамалганлиги ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси муовини Нурқул Билисбеков Остона давлати делегацияси йиғилишида дедики, Сурия ва Ироқда ИШИД террорчи гуруҳини қаттиқ мағлуб бўлганидан кейин қозоғистонлик қуролланган гуруҳ аъзолари мамлакатга қайтиб келишмоқда.
Билисбеков ўз сўзларида Қозоғистонга қайтиб келган 125 нафар ИШИД аъзоларидан 57 нафари қамоққа олинди деб айтди.
Қозоғистон хавфсизлик ташкилотининг ушбу масъули шунингдек Остона давлати терроримзга қарши кураш учун 2013 -2017 чи йиллар ичида 304,35 миллион доллар харажат қилган деб қўшимча қилди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Нургали Билисбеков шунингдек Қозоғистонда 5 йил давомида махсус хизматлар 38 та терактнинг олдини олганлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда объектларнинг 40 фоизи терроризмга қарши ҳимояланганлик талабларига жавоб беради.
2013-2017 йилларда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича давлат дастурини амалга ошириш учун 98 миллиард тенге (304,35 миллион доллар) йўналтирилди.
«Дастур якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳасида ижобий силжишлар ҳақида гапириш мумкин», - деди МХҚ раиси ўринбосари.
2018-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурини амалга ошириш учун 270 миллиард тенге (838,5 миллион доллар) ажратилади. Махсус ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини замонавий техникалар, қурол-яроғ ҳамда бошқа долзарб ишланмалар билан таъминлаш учун харажатлар кўзда тутилган.
Марказий Осиё минтақасида террорчилик ҳаракатларнининг пайдо бўлиши дунё таҳлилчилари эътиборини ам ўзига жалб этган
Халқаро масалалар таҳлилчиси Элианор Росс бу борада қуйидагича фикр билдиради: 2014 йилда ИШИД террорчи гуруҳини пайдо бўлиши ортидан Марказий Осиёда ҳам экстермистик ҳаракталардан хавотирланишлар ортиб борди. Зеро бу минтақанинг 4 мингдан ортиқ фуқаролари ИШИД террорчи гуруҳига қўшилишди.
Биринчи қарашдан Марказий Осиёда террорчилик ва экстремистик ҳаракатлар унча узоқ тарихга эга бўлмагани ва бу минтақада радикализм сифатида баҳоланадиган масалалар фақат ижитмоий ва иқтисодий муаммолар ҳамда давлат ва жомеа ўртасидаги номуносиб муносабатларга тегишли бўлгани назарга таншланади, аммо АҚШнинг Брокингез муассаси тадқиқотчиси Фионна Ҳил бу хусусда бошқачароқ фикр билдиради. Унга кўра, Марказий Осиёдаги радикализм узоқ тарихга эга ва олдинги йилларга бориб тарқалди. Марказий Осиёдаги радикалимзнинг илдизи биринчи жаҳон уруши ва оқ пошшолар замонига бориб тақалади. Аммо сўнги йилларда бу минтақада террорчилик ҳаракатларни янада ошганлигининг асли сабаби бу минтақада бошқа мамлакталарнинг таъсири ҳамда жомеадаги оралиқлар ва ички масалалар ҳисобланади. Бундай масалалар ва муаммолар бу минтақадаги айрим ёшларни экстермистик ва террорчилик гуруҳлар сафига қўшилишига олиб келган.
ИШИД террорчилик гуруҳини пайдо бўлиши ва ушбу такфирий гуруҳ томонидан хилофат эълон этишгани ортидан бу минтақада террорчи ва такфирий гуруҳларга қўшилиш янада ошиб борди.
Бу масаланинг асли сабаби эса иқтисодий муаммолардан ранж чекаётган кишиларни ҳимоя қилиш учун ИШИД террорчи гуруҳининг молиявий ваъдалари ва ёрдам эканлиги айтилади.
Қозоғистонни Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар каби 5 фойиз ишсизлик ва 7 фойиз инфляцияга эга бўлгани бу мамлакатнинг ёшларини террорчилик гуруҳларга қўшилишига замин яратиб берди.
Экспетларга кўра, Марказий Осиёдаги ишсизлик, иқтисодий муаммоларни камайтирилиши ҳамда тушунтириш ишларини олиб борилиши ёшларни радикал гуруҳларга қўшилишини анча камайишига сабаб бўилиши мумкин.