Қозоғистон ва БАА ўртасида визасиз режим тўғрисидаги битим кучга кирди
Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ўзаро визасиз сафарлар ҳақидаги битим кучга кирди.
Кун.уз сайтига кўра,қозоғистонликлар БААда 30 кунгача қолишлари мумкин, аммо бу муддат бузилган тақдирда улар жаримага тортилади.
Кириш вақтида амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган паспортни кўрсатиш талаб этилади. Аёлларга эркакларсиз Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришга рухсат берилади, бунда уларнинг қонун бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган ёшга етгани муҳимдир, бироқ вояга етмаган болаларга уларнинг ота-оналари ҳамроҳ бўлиши лозим. Агар бола уларсиз саёҳат қиладиган бўлса, чиқишга розилик ҳақида тегишли ишончнома керак.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигидан таъкидлашларича, Амирликларда ишга жойлашмоқчи бўлганлар учун визасиз режим амал қилмайди. Бироқ, музокаралар ва иш учрашувлари ўтказишга рухсат берилади.