Афғонистондаги ИШИДга қарши ҳужумда яна ўзбекистонликлар ўлдирилган
(last modified Fri, 30 Mar 2018 17:37:33 GMT )
март 30, 2018 22:37 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги ИШИДга қарши ҳужумда яна ўзбекистонликлар ўлдирилган

Шу ҳафтанинг ўзида Афғонистоннинг Туркманистонга бевосита чегарадош шимолий Жаузжон вилоятида учта ҳаво ҳужуми уюштирилган. Уларда 30 дан ортиқ ИШИД жангариси ўлдирилган ва яна ўнга яқини ушланган.

Расмий хабарларга кўра, ҳалок этилган жангарилардан тўрт нафари ўзбекистонлик.

Шунингдек, қўлга олинганлардан иккитаси ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлишади.

Жаузжон вилоят ҳокими матбуот воизи Муҳаммад Ризо Ғафурийнинг айтишича, расмий хабар ўзларига имконли бўлган жосуслик маълумотларига асосланган.

Уларнинг ҳозир айнан қаерда эканликлари ва Ўзбекистонга экстрадиция этилиш-этилмасликлари маълум эмас.

Ўзбекистон ва Афғонистон 2016 йил экстрадицияга оид битимни имзолашган.

 

Ёрлиқ