Россия ва Тожикистон авиакомпаниялари ўртасидаги баҳс-мунозаралар якунланди
Россия Транспорт вазирлиги Тожикистон самолётларини Россия томон парвозларига қўйилган таъқиқларни олиб ташланганлиги ҳақида хабар қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Россиянинг Транспорт вазирлиги Россия ва Тожикистон авиакомпаниялари ўртасидаги музокаралардан кейин олдин жорий этилгган ушбу таъқиқлар олиб ташланиб келиб чиққан можаролар ҳам ҳал этилди деб эълон қилди.
Россиянинг ушбу вазирлиги шунингдек таъқиқларни олиб ташлангани ортидан жорий йил ёз фаслида икки мамлакат ўртасида яна тўртта янги авиарейсларни йўлга қўйлиши ҳақида хабар берди.
Россия Транспорт вазирлиги бундан олдин Тожикистоннинг " Тожик-эйр" ва "Сомон-эйр" авиакомпаниялари самолётларини Россияга парвозларини тўхтатганлигини маълум этганди.