Қозоғистон давлати Москва, Ашхобод ва Тошкент билан алоқаларини янада кенгайтирмоқчи
(last modified Thu, 12 Apr 2018 13:33:08 GMT )
апрел 12, 2018 18:33 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати Москва, Ашхобод ва Тошкент
    Қозоғистон давлати Москва, Ашхобод ва Тошкент

Қозоғистон президенти Остона давлатини Россия, Ўзбекистон ва Туркманистон билан ўзаро алоқаларини янада кенгайтиришга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев  Остонада Россия, Ўзбекистон ваТуркманистон элчиларини қабул қилганида дедики, бу мамлакатлар билан ўзаро алоқаларии янада кенгайтириш Остона давлати ташқи сиёсатининг энг муҳим принсипи ва мақсадларидандир.

Назарбоев  Остонадаги Россия федерациясининг янги элчиси  Алексей Бородовкин билан учрашувида  икки мамлакат ўртасидаги алоқаларини минтақадаги стратегик иттифоқчилик ва ҳамкорликларнинг ибрат-намунасидир деб айтди.

Қозоғистон президенти бу мамлактадаги  Ўзбекистоннинг янги элчиси Саъидикром Ниёзхўжаевни қабул қилганида ҳам  икки мамлакат ўртасидаги муштарак алоқалар ва жиҳатларига ишора қилиб,  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Остона ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Нурсултон Назарбоев шунингдек Остонада  Туркманистоннинг  яни тайинланган элчиси Тайли Камиков билан учрашганида  ўтган йилнинг апрель ойида Туркманистон президентини Қозоғистонга уюштирган сафари  икки мамлакатнинг барча соҳалардаги алоқалари тарихида янги босқич ва саҳифани очилишига замин яратди деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ