Туркманистонда кадрлар алмашуви
(last modified Thu, 12 Apr 2018 13:49:00 GMT )
апрел 12, 2018 18:49 Asia/Tashkent
  • Туркманистон
    Туркманистон

Туркманистон президенти чиқарган янги фармонида бу мамлакатнинг айрим сиёсий ва ҳарбий масъулларини ишдан олиб улар ўрнида янги масъулларни таништирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг фармони асосида  бу мамлакат транспорт вазири Мақсад Ойдўғдиев ўз лавзозимидан бўшатилиб унинг ўрнида Жумъагелди Гараев тайинланди.

Шунингдек  Чоримурд Омонов  бу мамлакат Ички ишлар вазирлиги институти ректори этиб тайинланди.

Туркманистон президенти шунингдек  Бобогилич Галиджеевни  бу мамлакат савдо сва саноат палатаси раислигидан четлатиб,  унинг ўрнида Ўрозмурод Гурбонназарвони  таништирди.

Туркманистон президентининг янги фармонида келтирилишича, бу мамлакат қуролли кучлари қўмондони Мардон Муродов Туркманистон ичк ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган.

Шунингдек Туркманистон ички ишлар вазири муовини Ёзмурод Абаев ҳам ўз лавозимидан бўшатилиб, Балхан вилояти полиция идораси раиси қилиб тайинланган.