Эмомали Раҳмон Қозоғистон бош вазири муовинини қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i32782-Эмомали_Раҳмон_Қозоғистон_бош_вазири_муовинини_қабул_қилди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон Қозоғистон бош вазири ўринбосари Аскар Мўмин билан учрашди.
(last modified 2018-08-22T17:54:55+00:00 )
апрел 26, 2018 18:11 Asia/Tashkent
  • Эмомали Раҳмон
    Эмомали Раҳмон

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон Қозоғистон бош вазири ўринбосари Аскар Мўмин билан учрашди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликларини янада кенагайтириш масаласи муҳокама қилинди.

 Томонлар Тожикистон президентини Остонага уюштирган сафари ҳамда Қозоғистон президенти билан учрашуви натижаларидан қониқиш билдиришди.

Тожикистон президенти ўз сўзларида  минтақавий ҳамкорликларини ошириш заминасидаги Марказий Осиё  республикалари президентлари маслаҳатлашувининг кўринарли роли ва  ҳиссасига ишора қилиб,  бу маслаҳатлашувлар ва йииғилишларнинг ижобий натижаларини таъкидлади.

Томонлар шунингдек  савдо-иқтисодий соҳаларидаги ҳамкорликлар заминасида Тожикистон ва Қозоғистоннинг давлатлараро комиссиялари фаолиятини самарали эканлиги ва аҳамиятини таъкидладилар.