Тожикистон чегаралари яқинида минглаб жангарилар тўпланган
Тожикистон чегара кучлари қўмондони Афғонистоннинг шимол минтақалари ҳамда Тожикистоннинг бу мамлакат билан чегараси яқинида 7 мингга яқин Толибон гуруҳи аъзоларини тўпланганлиги ҳақида хабар қилди.
Тожикистон чегара кучлари қўмондони Ражабали Раҳмонали Толибон экстремистик гуруҳи Афғонистон жанубидаги ҳарбий таълим лагерларнинг аксариятини бу мамлакат шимол минтақасига кўчириш қарорига келгган деб айтди.
Тожикистоннинг ушбу ҳарбий масъули ҳозиргача Толибон гуруҳининг 29 ҳарбий лагерларини Тожикистон чегараси яқинига кўчирилиши Марказий Осиё давлатлари хусусан Душанбе давлатининг хавотирланишига сабаб бўлганини маълум қилди.
Раҳмонали ўз сўзларида дедики, Толибон гуруҳининг 7 мингга яқин аъзолари Тожикистон билан чгерадош бўлган Афғонистоннинг Қундўз, Тахор ва Бадахшон вилоятларида жойлаштирилган.
Афғонистон шимолига Толибон қуролланган гуруҳи аъзоларини кўчириш ва ё жойлаштирилишининг режаси шунадй бир ҳолда ижро этилмоқдаки, 3-4 май кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида БМТ, ЕХҲТ ва Европа иттифоқи ҳамда айрим мамлакталарнинг юқори мартабали масъуллари иштирокида " Терроризм ва экстремизмга қарши краш" халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
Толибон жангарилари хусусан бошқа баъзи террорчи гуруҳлар аъзоларини Афғонистоннинг шимол минтақлаари ва Тожикистон чегараларига кўчирилиши Тожикистоандан ташқари, Марказий Осиёнинг бошқа барча республикалари, Қафқоз, Россия ва Хитой мамлакталари учун жидлдий таҳдид ҳисобланади.
Душанбе давлат масъулларининг кетмакет хавотирланишларини изҳор этилиши билан бир пайтда, Тожикистон давлати томонидан терроризм ва экстремизга қарши етарлича жиддий кураш олиб борилмаётгалиги кўзга ташланади.
Ушбу вазият шўундай бир ҳолдадикрки, минтақа давлатларига қарши терроризм ва экстремизнинг таҳдидлари тобора кучайиб бормоқда.
Шундай бир вазиятда Душанбе давлати Халқаро ҳамжамиятга ўз хавотирланишларини маълум этиб бу муаммога қарши курашда кўпроқ ёрдамларни жалбэтиш мақадада " Террорризм ва экстремизмга қарши кураш" халқаро конференциясини ўтказиши билан бир вақтда назарга тутган мақсад ва лойиҳаларини амлага оширишга ҳаракакт қилмоқда.
Айтиш керакки Тожикистон республикаси Афғонистон билан бир минг 344 километр чегарага эга бўлиб, мамлактадаги молиявий муаммоларга ечим топишда Душанбе давлатининг етарлича потенсиалга эга бўлмагани ва мавжуд иқтисодий камчиликлари Тожикистон армиясини ёлғизлик билан ушбу узоқ чегараларни қуриқлашга қодир бўлмагани назарга ташланмоқда.
Бу заминда Марказий Осиё масалалари бўйича сиёсий эксперти Қосим Бекмуҳаммад қуйидагича фикр билдиради: Толибон гуруҳи Афғонистоннинг шимол минтақаларида ўз таъсирини ва нуфузни кучайтиришда муваффаққиятга эришганида бу гуруҳ Россия ва Хитой манфаатларига зарба етказиш ҳамда Марказий Осиё вазиятини нотинч этиш ва хавфсизлигини таҳдид этишга юз тутишига шубҳа йўқ.
Сиёсий экспертнинг айтишича, айрим хорижий қудратлар ҳамда Ғарб давлатларига қарам бўлган террорчилик гуруҳлар, Марказий Осиёда ўз таъсири ва нуфузини ошириш мақсадида ушбу минтақада янги геополитик ўйинларни йўлга қўйишга уринишмоқда.
Ўтган йили ҳам Сурия ва Ироқ ҳудудларидан ИШИД такфирий -террорчилик гуруҳнинг 8 мингдан ортиқ аъзоларини Афғонистон ҳудудларига олиб келингани ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Дарвоқи айтиш мумкинки, террорчи гуруҳларнинг ҳомийлари ҳимояти остидаги жангариларнинг акссариятини Афғонистонга кўчириш ва олиб келишга уринмоқда. Чунки террорчи гуруҳлар аъзоларин Афғонистонга ўтказишдан асли мақсадлари АҚШнинг халқаро ва минтақадаги рақиблари, хусусан Хитой ва Россия манфаатлари ҳамда ҳам мустақил давлатлар хавфсизлигига зарба беришдан ўзга нарса эмас.
Шу сабабдан, АҚШ, Саудия Арабистони ва айрим Европа давлатлари Ироқ ва Сурияда мағлуб бўлган террорчи гуруҳларнинг асли ҳомийлари сифатида бу гуруҳларнинг қолган жангираларини Афғонистонга олиб келиши билан ўз манфаатларини таъминлаш пайида бўлишгани назарга ташланмоқда.