Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларини белгиллиш масаласини муҳокама қилишди
Тожикистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари учрашганида икки мамлакат ўртасидаги чегараларни белгиллаш жараёнини тезлаштиришни таъкидладилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ва Қирғизистон ТИВ раҳбари Эрлан Абдилдаев Душанбе шаҳрида ўтказган музокараларипда икки мамлакат ўртасидаги давлат чегараларини белгиллаш жараёнини янада тезлаштириш зарурлигини таъкидладилар.
Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари шунингдек конструктив чора тадбирлар асосида мавжуд масалаларни ҳал этиш йўлларини излаб топиш орқали икки мамлакат ўртасидаги давлат чегараларини демаркация ва делимитация қилиш ва тақсимлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Тожикистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари минтақавий ва халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири ушбу учрашувдан олдин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашиб, иккитомонлама ва кўптомнлма ҳамкорликлар борасида суҳбатлашганди.