Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Афғонистон президенти билан учрашди
Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаис раиси Кобулда Афғонистоннинг хавфсизлик ва мудофаа ташкилотлари етакчилари билан учрашиб, мулоқот қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саъидмўъмин Ятимов Афғонистонга қилган сафари жараёнда бу мамлакат президенги, хавфсизлик ва мудофаа тизилмалари масъуллари билан музокара ўтказди.
Ятимов шунингдек Афғонистон президенти Ашраф Ғани, миллий хавфсизлик ташкилоти раиси Маъсум Стонакзай, мудофаа вазири Баҳром Ториқшоҳ, ички ишлар вазири Аҳмад Висбармак ҳамда бу мамлакат миллий хавфсизлик ташкилоти раисининг маслаҳатчиси Ҳаниф Атмар билан учрашиб, терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масалаларга доир бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди.
Чегара хавфсизлигини таъминлаш, терроризмга қарши курашни кучайтириш, гиёҳванд моддалар ва қурол -яроқ контрабандасини олдини олиш каби мавзўлар тожик-афғон хавфизлик масъуллари кўриб чиққан ва муҳокама қилган масалалар жумласидандир.
Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ва Афғонистон президентининг учрашувида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.