Ўзбекистонда қурилишнинг кескин ўсиши туфайли Қозоғистонда уй-жойлар қимматлашиши мумкин
(last modified Mon, 25 Jun 2018 13:53:40 GMT )
июн 25, 2018 18:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда қурилишнинг кескин ўсиши туфайли Қозоғистонда уй-жойлар қимматлашиши мумкин
    Ўзбекистонда қурилишнинг кескин ўсиши туфайли Қозоғистонда уй-жойлар қимматлашиши мумкин

 Ўзбекистонда қурилиш материалларига талабнинг сезиларли равишда ошиши туфайли, Қозоғистонда уй-жой нархи кўтарилади.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг BI Group қурилиш компанияси директорлар кенгаши раиси Айдин Раҳимбаев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Kommersant.uz».

Унинг сўзларига кўра, цемент сўнгги олти ой ичида икки марта қимматлашган. «Бу фақат бошланиши деб ўйлайман, чунки қўшниларимизни барча кенг кўламли янги лойиҳалар ҳали олдинда кутмоқда, ва иқтисодиёт ҳам энди уйғонмоқда. Илгари биз улардан арзон цемент сотиб олардик, энди эса уларнинг ўзига цемент етмаяпти. Бизга ҳам ўзимизники етмаяпти.

Цемент шундай товарки, уни узоқдан олиб келиб бўлмайди, янги завод эса уч йилдан бери қуриляпти», — деб ёзди Айдин Раҳимбаев. Унинг таъкидлашича, цемент нархи ўн йилдан буён кўтарилмаган эди, қурилиш компаниялари эса лойиҳаларга унинг одатий қийматини киритган. Аммо сўнгги олти ой ичида цемент нархи икки марта ошишга улгурган.