июн 29, 2018 09:16 Asia/Tashkent
  • Шошилинч! Тожикистоннинг Чегара қӯшинлари қӯмитаси Толибларнинг чегараорти туманига ҳужуми юзасидан расмий баёнот тарқатди

Вазият ҳар қачонгидан кӯра анча кескин тус олган. Шу сабабли Тожикистон Давлат Миллий Хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшинлари қўмитаси раҳбарияти бу ҳужум юзасидан расман баёнот билан чиқишгача борган.

Қўмита матбуот воизи "толибларнинг бу разил ҳужумларини кескин қоралашлари"ни баён қилган

Кузатувчиларнинг айтишича, баёнот Тожикистон томонининг Чаҳобдаги толиблар ҳужумидан "жиддий хавотирда эканига ҳам далолат қилади".

Мазкур баёнот мазмунидан англашилишича, "сўнгги кунларда бутун Афғонистон бўйлаб йирик йўқотишларга учраётган Толибон одамлар кўз ўнгида ўз обрўсини кўтариб олиш учун бу каби ишга қўл урган".

"Афғонистоннинг айнан Тожикистон билан чегарадош туманини нишонга олган".

Толибларнинг сўнгги ҳужуми Тожикистон билан чегарага яқин бир ерда, Тахор марказидан 80 чақиримча узоқликда амалга оширилган.

Айни шу ҳужум манзарасида Тожикистон Давлат Миллий Хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшинлари қўмитасининг расман маълум қилишича, Афғонистон билан давлат чегараси ҳануз кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда.

Тожик чегарачилари бутун чегара бўйлаб вазиятни назорат қилиб туришибди.

"Ўзаро чегарадаги вазият борасида Афғонистон томони билан муттасил мулоқотдалар ва мавжуд ҳолатни синчковлик билан кузатиб боришмоқда".

Охирги пайтларда наркотик моддалар контрабандачиларининг толиблар ҳимояси остида Афғонистондан Тожикистонга ўтиш ҳаракатлари кучайган.

"Биргина сўнгги ойларнинг ўзида бунга ўхшаш бир нечта ҳолат қайд этилган. Жумладан, ўтган ҳафта Бадахшонда тўртта контрабандачи ва икки қуролли толиб ўлдирилган".

Ёрлиқ