Тожикистон фуқаролари Сурия, Ироқ ва Афғонистон қамоқхоналарида
Сурия, Ироқ ва Афғонистоннинг қамоқхоналаридаги ушбу фуқаролар, террорчилик гуруҳларининг фаолиятларида иштирок этиш айби билан озодликдан маҳрум қилиш бўйича маҳкум этилган
Тожикистон бош прокуратураси 450 нафар Тожикистон фуқароларининг Сурия, Ироқ ва Афғонистон юртларида қамоқда эканлиги ҳақида хабар берди.
Осиё Плюснинг чоршанба кунги хабарига кўра, Тожикистон бош прокуратураси расмийларининг маълум қилишича, Сурия, Ироқ ва Афғонистоннинг қамоқхоналаридаги ушбу фуқаролар, террорчилик гуруҳларининг фаолиятларида иштирок этиш айби билан озодликдан маҳрум қилиш бўйича маҳкум этилган.
Ушбу ҳисоботга асосан, шунингдек 470 нафар Тожикистон фуқароси охирги йилларда террорчи гуруҳлар ва Сурия, Ироқ, Афғонистон давлатлари ўртасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлишган.
Шунга қарамай, Тожикистон бош прокуратураси мамлакатдан ташқаридаги террорчилик гуруҳларида Тожикистоннинг нечта фуқароси борлиги ҳақида аниқ маълумот тақдим этмади.