Путин ва Назарбоев телефон орқали мулоқот қилдилар
(last modified Tue, 24 Jul 2018 13:17:54 GMT )
июл 24, 2018 18:17 Asia/Tashkent
  • Путин ва Назарбоев
    Путин ва Назарбоев

Россия ва Қозоғистон президентлари телефон орқали суҳбатида Актауда ўтказиладиган Каспий денгизи зоннасидаги мамлакатлар раҳбарлаининг келаси йиғилиши юзасидан фикр алмашдилар.

Кремль саройи матбуот марказининг кечанги хабарига кўра,  Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев  икки мамлакат алоқаларини кенгайтиришга оид ҳамда Актауда ўтказиладиган Каспий денгизи зоннасидаги мамлакатлар раҳбарларининг келаси саммити масаласини муҳокама қилишди.

Хабарга асосан  Россия ва Қозоғистон раҳбарлари  Халқаро иш дастуридаги айрим мавзўлар борасида ҳам суҳбатлашдилар.

 Каспий денгизи доирасидаги 5 мамлакат раҳбарларининг йиғилиши август ойининг 12 санаси Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

Бу йиғиишда қатнашиш учун мазкур минтақадаги барча мамлакаталар раҳбарлари шу йиғилишда қатнашишга тайёр эканлигини эълон қилишган.

Бу саммитда Каспий денгизи ҳуқуқий режимини тайинлаш конвенсияси имзоланиши айтилади.