Афғонистон. Портлаш эмас, хушхабар
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i36933-Афғонистон._Портлаш_эмас_хушхабар
Йиллар давомида бўҳронлар ичида қолган Афғонистон янги барпо этилган радиолокацион тизим туфайли чет давлатлар назоратидаги ҳаво соҳасини қайтариб олди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.
(last modified 2018-08-22T13:26:22+00:00 )
август 13, 2018 04:04 Asia/Tashkent
  • Афғонистон. Портлаш эмас, хушхабар

Йиллар давомида бўҳронлар ичида қолган Афғонистон янги барпо этилган радиолокацион тизим туфайли чет давлатлар назоратидаги ҳаво соҳасини қайтариб олди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.

Давлат раҳбари матбуот котиби Шоҳ Ҳусайн Муртазовийнинг маълум қилишича, 26 йилдан бери Афғонистоннинг ҳаво соҳасини хориж давлатлари назорати қилиб келар экан.

Кобул халқаро аэропортига янги радиолокацион тизимнинг ўрнатилиши муносабати билан Афғон ҳукумати ўз ҳаво соҳасини қайтариб олди.

Афғонистон ҳаво йўллари миллий авиакоманияси раҳбари Маҳмуд Шоҳ Ҳабибийнинг айтишича, Афғонистон ҳаво соҳаси янада хавфсиз бўлар экан.

Янги ўрнатилган қурилма харажатлари қарийб 30 миллион долларни ташкил этади.