«Тожик Эйр» Самарқандга парвозларни тўхтатди
«Тожик Эйр» авиакомпанияси Душанбе-Самарқанд рейсига чипталар сотишни тўхтатди, бунга парвозларнинг янгиланган жадвали тасдиқланиши сабабдир, деб хабар қилмоқда «Ахбор».
Кун.уз сайтига кўра, Душанбе-Самарқанд-Душанбе рейси бир ой олдин очилган ва бир томонга парвоз нархи атиги 300 сомоний бўлган. «Тожик эйр» Самарқандга рейслар яқин вақт ичида давом эттирилишига ваъда бермоқда.
«Биз Тошкентга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва Бухорога «Сомон Эйр» томонидан амалга оширилувчи рейсга чипталар сотишни давом эттирмоқдамиз. Аммо Самарқандга «Тожик Эйр» компаниясининг ўзи томонидан чипталар сотуви тўхтатилди. Афтидан, йўловчиларнинг етишмаслиги туфайли, сабаби ўзбек йўналишига чипталар кўп сотилмаяпти», - дея айтиб ўтди Душанбе аэропорти авиакассаси вакили.