Тожикистонликлар хорижга Тошкент орқали учишни маъқул кўрмоқда
(last modified Tue, 18 Sep 2018 05:04:49 GMT )
сентябр 18, 2018 10:04 Asia/Tashkent
  • Тожикистонликлар хорижга Тошкент орқали учишни маъқул кўрмоқда
    Тожикистонликлар хорижга Тошкент орқали учишни маъқул кўрмоқда

Тожикистонда авиачипталар нархининг қимматлиги ҳамда Ўзбекистон билан узоқ кутилган қўшничилик алоқаларининг яхшиланиши натижасида тожикистонликлар хорижга тобора кўпроқ Душанбедан эмас, Тошкентдан учмоқда, деб ёзади ASIA-Plus.

Аксарият тожикистонликлар аллақачон Россияга Бишкек ёки Ўш орқали учишга одатланиб қолган, чунки бу Тожикистон аэропортлари орқали учишдан сезиларли даражада арзон ҳисобланади.

Хабарда қайд этилишича, Тожикистоннинг етакчи авиакомпаниялари «Тожик Эйр» ва «Сомон Эйр» ўз йўловчиларини йўқотмоқда.

«Тожикистон ва Ўзбекистон авиачипталари орасида фарқ унчалик катта эмас, лекин оддий аҳоли учун кичик фарқ ҳам муҳим аҳамиятга эга», — дейилади хабарда.

Авиачипталарни бронт қилиш бўйича сайтлар бугунги кунда Тошкент — Москва йўналишига Душанбедан 45 долларга арзон парвозни таклиф қилмоқда. Дубай, Пекин шаҳарларига чипталар нархида 42 доллар, Нью-Йорккача тўхтаб учишлар билан биргаликда эса 476 доллар фарқ қилмоқда.