Эртага Владимир Путин Тожикистонга келади
сентябр 26, 2018 19:40 Asia/Tashkent
Владимир Путин Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида қатнашади.
Россия етакчиси пресс-котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга маълум қилишича, Путин даставвал Бокуга учиб келади, Россия-Озарбайжон минтақалари форумида иштирок этади ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашади.
Спутник сайтига кўра, Шавкат Мирзиёев Душанбега 27-28 кунлари ишчи ташриф билан келади ва саммитда иштирок этади.
Давлат раҳбарлари 2023 йилгача жиноятчиликка қарши кураш чоралари бўйича ҳамкорликдаги дастурни имзолайдилар.