Қирғизистонда КХШТ машқларининг якуний босқичи бошланди
(last modified Sat, 13 Oct 2018 11:44:33 GMT )
октябр 13, 2018 16:44 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда КХШТ машқларининг якуний босқичи бошланди
    Қирғизистонда КХШТ машқларининг якуний босқичи бошланди

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзо давлатларнинг «Ўзаро ҳамкорлик-2018» машқлари сўнгги босқичи Қирғизистондаги «Эдельвейс» полигонида бошланди, дея хабар беради РИА Новости РФ Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда.

Вазирлик маълумотларига кўра, машқлар доирасида Россиянинг Ту-22МЗ товушдан тез ҳаракатланувчи ракета ташувчи-бомбардимончиси «жангарилар» базалари ва ноқонуний қуролли тузилмаларнинг учта колоннасини аниқлади, авиация зарбаси оқибатида шартли душман йўқ қилинди.

Россиянинг Ту-95МС русумли стратегик ракета ташувчиси полигон узра парвоз қилган, унга Қозоғистондан Су-30СМ кўп функционал қирувчилари жуфтлиги ҳамроҳлик қилган. «Тимсоҳлар» - Ми-24 вертолётлари - ҳаво каруселини кўрсатди.

Таъкидланишича, машқларда «Искандер-М» расчётлари, «Су-25» ҳужумкор самолётлари ва Ми-8 вертолётлари ҳам иштирок этган.

10-13 октябрь кунлари Қирғизистоннинг «Эдельвейс» полигонида Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон иштирокидаги «Ўзаро ҳамкорлик-2018» машқлари ўтказилмоқда.

Ёрлиқ