Туркманистон ва Белгия ТИВ раҳбарлари учрашдилар
(last modified Sun, 14 Oct 2018 13:35:59 GMT )
октябр 14, 2018 18:35 Asia/Tashkent
  • Туркманистон ва Белгия
    Туркманистон ва Белгия

Ашхобод шаҳрида Туркманистон ва Белгия ТИВ раҳбарлари мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Туркманистон ТИВ раҳбари Мардов Ашхободда юқори мартабали иқтисодий делегация билан ташриф буюрган Белгия ташқи ишлар вазири Диде Риндерзни қабул қилди. Томонлар  икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни қайси соҳаларда ва қандай тарзда кенгайтириш мавзулари юзасидан фикр алмашдилар.

Мазкур йиғилишда икки давлат ТИВ раҳбарлари  ўзаро алоқаларнинг ҳозирги  ва истиқболли ҳолатлари масаласини муҳокама қилиб, сиёсий иқтисодий , энергетика, транспорт маданий ва гуманитар соҳалардаги муносабатларини  янада чуқурлаштиришни таъкидладилар.

Туркманистон ТИВ раҳбари мазкур учрашувда  Халқаро ташкилотлар хусусан БМТ дастурлари чорчубасида икки давлат алоқаларани янада мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини эълон қилди.

Икки давлат масъуллари янги дастурлар ҳамда қўшма механизмлар чорчубусида савдо-иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлашди.